Кана

Каналарни топдингизми? Дарҳол чора кўринг!

Бизга қанчалик олдин мурожаат қилсангиз, қон сўрувчи паразитларнинг мавжудлигини шунчалик осон унутасиз. Улар хонадондан бошлаб маиший хизмат хоналари ёки омборхоналаргача ўрнашиб олиши мумкин.
Уларнинг яшаш жойини қидириб топиш ҳар доим ҳам унчалик осон иш эмас, чунки улар катта тўда бўлиб яшамайди. Аммо, кўп йиллик тажриба ва каналарни ўзларини қандай тутиши тўғрисидаги билимлар профессионал дезинсекторларимизга каналарнинг тўпланган жойларини тез излаб топиб, уларни хавфсиз ва самарали йўқ қилишга имкон беради.
Тошкент шаҳрида каналардан дезинфекция қилиш ушбу соҳадаги энг сўнгги ишланмаларни қўллашни назарда тутади. Барча воситалар хавфсизлик талабларига жавоб бериши учун синалади, каналарни йўқ қилиш сир тутган ҳолда ўтказилади ва кўп вақт давом этмайди.
Албатта, чақирилмаган меҳмонларни ўз кучингиз билан бартараф этишга уриниб кўришингиз мумкин. Лекин, натижада ғолиб эмас, балки мағлуб бўласиз, чунки каналарни йўқ қилиш дастлабки қарашда туюлганидек осон иш эмас ва улар билан профессионал даражада “жангга кириш”афзалроқ. Шунинг учун, қон сўрувчилар чексиз миқдорда кўпайиб кетишини кутманг, биттасини топдингизми - дарҳол бизга мурожаат қилинг.
дезинфикация квартир в ташкенте
дератизация домов ташкент
дезинсекция ташкент

Хонадонни каналардан тозалаш

Барча вариантлар ҳам бирдек яхши натижа бермайди

Каналардан барча воситалар орқали ҳам қутулиб бўлмайди, ушбу воситаларнинг аксариятига нисбатан каналарда мустаҳкам иммунитет (ҳимоя тизими) шаклланиб бўлган, шу сабабли ўзингиз истаган натижани кутманг. Тажрибадан келиб чиқиб, биз шуни биламизки, каналардан тозалаш уларнинг яшаб турган жойларини маълум бир модда билан тўлдиришдан иборат эмас, балки ушбу моддаларни тўғри танлай олиш ва керакли концентрациядаги воситани тайёрлай олишдадир.
Бизнинг препаратларимиз сертификатланган ва IV тоифа, яъни энг кам даражада инсонларга таъсирчан хисобланади. Уларнинг таркибидаги пиретроидлар, фосфороргaник бирикмалар, карбамлар, турли комбинациялардаги инсектицидлар юқори самарадорликни таъминлайди. Ҳашаротлар учун ҳалокатли бўлган моддалар майда томчилаб сепиш орқали тарқатилади – бу текширилган ва ўзини яхши оқлаган усулдир.
убить комаров
уничтожить клопов ташкент
уничтожение комаров ташкент

Каналарнинг инсон танасини чақиб олган жойлари

Бизнинг чора-тадбирларимиз қанча вақт давом этади

Кундалик ҳаётда ишлатиладиган предметлар ва қопламаларга ишлов беришга вақт сарфи тахминан ўртача 30-80 дақиқани ташкил этади. Аниқ вақт сарфи ишлов бериладиган майдон катталиги ва буюмлар сонига боғлиқ.
Каналарни йўқ қилиш дастлабки кўриб чиқиш ва уларнинг энг кўп тўпланган жойларини топиб олгандан сўнг амалга оширилади.Профилактика мақсадларида атроф ҳудуд (майдон)га ҳам инсектицидлар билан сепиб чиқилиб ишлов берилади. Қўшимча ишларни амалгаошириш зарурияти пайдо бўлганда, бизга телефон қилиш керак бўлади.

Кейинги хатти-ҳаракатлар

Умумий қоидалар мавжуд бўлиб, биз уларга риоя қилишни тавсия этамиз. Уларга риоя қилиш қийин эмас.
  • 3-24 соат давомида деразаларни ёпиқ ҳолда қолдиринг – ушбу вақт давомида хона ичида инсонлар ёки уй ҳайвонларининг қолиши тавсия этилмайди.
  • Кўрсатилган муддат тугагач, ҳид тўлиқ тарқагунга қадар хоналарни шамоллатиш керак, одатда бунга 40 дақиқа етади. Хоналарни ҳўл (намланган мато билан) тозалаш: бунда совун-сода ёки сода аралаштирилган эритмани ишлатинг – бир литр сувга икки ош қошиқ сода солинади.
  • Ёпинчиқлар, кўрпаларни чанг ютгич билан тозалаш ва ҳоказо. Кучли зарарланган нарсаларни йўқ қилиш (ташлаб юбориш).
  • Ишлов берилган буюмларни 60 ва ундан юқори даражадаги иссиқ сув билан ювиш.
дезинфекция в ташкенте
уничтожение клопов в помещении
дезинсекция клопов в ташкенте

Кўрпа-тўшак каналари

Бирданига натижа бўлмайди

18-25 даража иссиқ бўлган идеал ҳарорат режимида ҳашоратлар бемалол яшайдилар ва жуда тез кўпаядилар. Ушбу вазифани жуда тез ва доимий равишда бажарадилар, бу жараённи тўхтатиш унчалик осон эмас.
Икки турдаги препаратлар каналардан қутулиш имконини беради. Биринчи турдаги препаратлар – тез таъсир кучига эга бўлиб, паразитларни уларнинг устига тушиш билан йўқ қилади, лекин хонани шамоллатганингиздан сўнг тўлиғича чиқиб кетиб таъсир кучи йўқолади, янги туғилган ҳашаротлар бемалол хонадон эгаларига хавф туғдириб юраверади.
Иккинчи турдаги моддалар анча самаралироқ бўлган препаратлар турига тегишлидир.Улар сепилган буюм устидан узоқ вақт йўқолиб кетмайди, ҳашаротлар устига тушгач уларни заҳарлайди, заҳарланган ҳашоратлар нобуд бўлгунларига қадар бошқа ҳашаротларни заҳарлайди. Препарат каналарни инларидан чиқариш хусусиятига эга, унинг узоқ вақт сақланиб туриши эса кейинчалик туғилган янги авлод ҳашоратлардан ҳам қутулиш имконини беради.
Умуман олганда, иккинчи турдаги препаратларни – бизнинг компания айнан уларни ишлатади, қўллаш жараёнини уч босқичгабўлса бўлади.
  • Таъсир доирасига тушган ҳашоратлар йўқ йилинади.
  • Беркиниб олиш жойларидан чиқарилган каналар йўқ қилинади.
  • Янги туғилган авлод йўқ қилинади.
Бутун жараён 1-2 ҳафтага тенг даврга чўзилади. Препарат қўлланилгач, учинчи кунга келиб турар жойингизда юрган зараркунандаларнинг кўпчилиги нобуд бўлишини кўрасиз.
Каналар билан курашишда мавжуд қийинчиликларни ёдда тутиш муҳим. Энг асосийси – урғочи кана томонидан қўйилган тухумларни йўқ қилишдир. Бунинг қийинчилиги хали очилмаган тухумлардаги паразитларни ҳамма моддалар ҳам йўқ қила олмасдигида эмас. Ушбу вазифани бажарадиган моддани топган тақдирингизда ҳам, тухумлар қўйилган жойни излаб топиш осон эмас, чунки бундай жойлар усталик билан беркитилади. Шу боис кўпинча янада кучлироқ бўлган модда ва усуллар билан такрорий ишлов беришгатўғри келади.
Биз билан ҳамкорлик қилиш
Тошкент шаҳрида каналардан дезинсекция қилишга биз билан шартнома тузиш ҳам фойда ҳам даромад келтиради. У каналар одамга қон орқали юқтириши мумкин бўлган гепатит В, туляремия, ўлат (чума) каби жиддий ва ёқимсиз касалликлар билан касалланиш хавфидан халос этади. Бизнинг хизматларимиз учун нарх эркин, ишимиз натижаси эса аъло даражада, чунки ёқимсиз ҳашоратлар ҳақида бутунлай эсдан чиқарасиз ва ўзингизни кўплаб муаммолардан хало этасиз.
"Bermuda" компаниясига мурожаат қилганингизда, Сиз бутун комплекс хизматга эга бўласиз:
  • Атрофни каналар манбасини аниқлаш предметига текшириш
  • Хоналарга самарали кучли таъсир қилувчи бироқ инсон учун хавфсиз бўлган препаратлар билан ишлов бериш
  • Ишлов берилган хонада каналар қайта пайдо бўлмаслигига бир йиллик кафолат
  • Такрорий пайдо бўлган ҳолатда бепул такрорий ишлов бериш
Нима учун биз?
  1. Агар Сиз Тошкент ёки Тошкент вилоятида истиқомат қилсангиз, мутахассисларимиз биринчи қўнғироқ бўйича Сизнинг олдингизга чиқади.
  2. Сиз ишхонангиздан рухсат сўрашингиз ёки қўшнилардан дератизация жамоасини кутиб туришга илтимос қилишингизнинг ҳожати йўқ.
  3. Биз Сизга қулай вақтда етиб борамиз, ишлов бериш кўп вақт талаб қилмайди, унинг оқибатлари эса изларни қолдирмайди.
Каналарни Тошкент ёки Тошкент вилоятида йўқ қилиш бўйича буюртмалар бизнинг менежерларимиз томонидан кечаю-кундуз қабул қилинади, чунки тегишли чораларни ўз вақтида кўрмаслик – бу каналар сони кўпайишига ва Сизнинг хўжалигингиз ва соғлигингизга янада кўпроқ зарар етказилишига имкон яратиш демакдир.
Бундай меҳмонлардан мутлақ қутулмоқчимисиз? Бизга қўнғироқ қилинг. Биз уй тозалиги ва хавфсизлигини сақлашга ёрдам берамиз. Сиз +99893 386 6 386 рақамига хозироқ қонгироқ қилишингиз ва консультация олишингиз мумкин

МИЖОЗЛАРИМИЗ ИЗОҲЛАРИ

НАШИ КЛИЕНТЫ ДОВОЛЬНЫ НАШЕЙ УСЛУГОЙ

БИЛАСИЗМИ?

Бизнинг манзил

Тошкент шахри, Зебо Шамсутдинова кўчаси

Телефон

+998 93 386 6 386

Почта

info@bermuda.uz
2016. BERMUDA.UZ - Дезинфекция маркази.