Бургалар
Ҳовли ва хонадонлардабургаларни йўқ қилиш
Бургалар — битта сутэмизувчи ёки қушдан иккинчисига сакраган ҳолда, ўтроқ турмуш тарзини олиб борувчи қанотсиз паразитлар вакили. Маълум бўлишича, бурганинг сакраш баландлиги 1,5 метрга етиши мумкин. Ҳайрон қоларлиси, бургаларнинг ҳаракатчанлиги, паразитларнинг ушбу тури бутун дунё бўйлаб тарқалишига олиб келди, улар ер шарининг деярли ҳамма жойида учрайди. Бургаларнинг бир нечта кичик турлари мавжуд – улар итлар, мушуклар, каламуш (сичқонсимонлар), қушлар ва инсонларни афзал кўради.
Бизнинг компания қандай ҳаракат қилишни билади ва бургалардан ҳалос бўлишга ёрдам беради!
Бургалар билан курашиш — бу мураккаб, лекин бунинг имкони мавжуд. Бургалар билан ишлашдаги тўғри ёндашув паразитларни йўқ қилиш бўйича ишнинг бир нечта босқичидан иборат.
Биринчи навбатда мутахассислар хонадон ёки бошқа хонадаги бурга билан зарарланган жойни, уларнинг тури, миқдорини аниқлайди, ундан кейин инсон ва ҳайвонлар учун мутлақ хавфсиз бўлган энг самарали воситани танлайди, кейин эса бурга энг кўп тарқалган жойларга (мебель, гиламлар, китоблар, расмлар ва ҳ.к.) ишлов беради ва кейинчалик, қайта зарарланишни олдини олиш мақсадида бутун хонага ишлов беради. Алоҳида таъкидлаш жоиз, ишлатиладиган препаратлар доғ ва изларни қолдирмайди, шу сабабдан қимматбаҳо буюмлар учун безовта бўлмаса ҳам бўлади.
Профессионал дезинсекция, ёки бургадан қандай тез ва узоқ муддатга қутилиш!
Агар бургани дихлофос ёрдамида йўқ қилмоқчи бўлсангиз, унақада биринчидан бу ишни бир неча бор қилишингизга, иккинчидан эса, дихлофос инсон соғлиги учун зарарли бўлгани сабаб, хонани доим тарк этишга мажбур бўласиз.
Мустақил курашиш ва профессионалларга мурожат қилиш ўртасида нима фарқ бор?
Ҳозирги кунда, бургадан осон ва содда қутулиш мумкин, фақат бу ишни профессионаллар қўлига топшириб, ўзингизнинг тинч, беташвиш ҳаётингизни давом эттиришингиз мумкин!
Дезинфекторлар профилактик таъсирини бир ҳафта дамовида сақлайдиган ва бурганинг янги кўпайишини олдини оладиган махсус воситалар билан ишлайди.
Шунингдек, дезинфекторларда хонага бутунлигича ишлов беришга мўлжалланган махсус ускуналар мавжуд, бу эса паразитларнинг қайта пайдо бўлиш хавфини бир неча мартага камайтиради. Бундан ташқари, мутахассислар мазкур ноҳуш ва ҳатто хавфли мавжудодлар буткул йўқ бўлишига Сизга кафолат беради. Ахир улар ўз ишини билади!
МИЖОЗЛАРИМИЗ ИЗОҲЛАРИ
НАШИ КЛИЕНТЫ ДОВОЛЬНЫ НАШЕЙ УСЛУГОЙ
Previous
Next