Сувараклар

Квартираларда суварак (таракан)ларни йўқ қилиш, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида суварак (таракан)лардан дезинфекция қилиш

убить тараканов в ташкенте

Суварак (таракан)ларни йўқ қилиш: хизматимизнинг афзалликлари

Суварак (таракан)лардан тез қутулишни истайсизми? Биз сизнинг хизматингизга тайёрмиз!
Бизнинг компания айёр, тез кўпаядиган ҳашаротларни йўқ қилиш билан бир неча йилдан бери шуғулланади. Бизнинг дезинфекторларимиз ҳисобида бир неча минг хонага сифатли ишлов берилиши бор бўлиб, уларнинг барчаси ёқимсиз “хонадон яшовчилари”нинг тўлиқ қирилишига олиб келган.
Тошкент шаҳрида суварак (таракан)ларни йўқ қилишнинг замонавий, атрофдагиларга зарар келтирмайдиган инсектицидлар ёрдамида амалга оширамиз.
Бизнинг арсеналда – ҳашаротлар яшаш муҳитининг эътиборли жиҳатларини инобатга олиб, синовдан ўтказилган ва танланган энг янги суварак (таракан)ларга қарши воситалар бор.
Келгиндиларни ўз кучи билан чиқариб ташлашга уринганлар бу ишнинг нақадар қийин эканлигини билади. Чунки “кичик босқинчилар” жуда тез кўпаяди, атроф-муҳитга ва уларга қарши ишлатиладиган усулларга мослашади. Бундай ҳаракатлар кўпинча натижадор бўлмайди. Аммо турар-жой эгаларига кўплаб муаммоларни ортиғи билан етказиб беради.
Биз сизга бу зарарли ҳашаротлар билан мулоқот қилишдан холос этишни таклиф этамиз. Бизнинг нархлар эркин, барча ишларни сир тутган ҳолда ўтказамиз, бажарган ишимизга кафолат ҳам берамиз.

Нима ишлатамиз

дератизация тараканов
дезинфекция от тараканов
убить тараканов

Суварак (таракан)ларга қарши ишлов бериш

Биз ўз ишимизда уч тамойилга амал қиламиз: хавфсизлик, самарадорлик, тезлик. Шулардан келиб чиқиб, IV тоифага тегишли бўлган, яъни инсонлар, уй ҳайвонлари ва ўсимликлар учун хавфсиз бўлган препаратларни қўллаймиз. Уларнинг таркибида фосфоорганик бирикмалар, пиретроидлар, карбаматлар, турли комбинациялардаги инсеткицидлар каби компонентлар мавжуд. Биз томонимиздан ишлатиладиган барча препаратлар сифат сертификатига эга ва бир неча марта текширувдан ўтказилган.
Ўзини аъло даражада оқлаган томчилаб сепиш усули муваффақиятни мустаҳкамлайди. Шу ўринда ёдда тутишимиз керак: дезинсекция бу нафақат препаратни ҳашаротлар яшаш жойига сепиш, балки уни хатосиз танлаш ҳамдир, чунки айрим препаратларнинг самарадорлиги сезиларли даражада пасайиб кетган.
Қандай қилиб тайёргарлик кўриш керак
Биз томонимиздан қўлланиладиган суварак (таракан)ларга қарши воситалар инсонга зарар етказмаса ҳам уларнинг озиқ-овқатга ёки кундаликҳаётда ишлатиладиган нарсалар устига тушмаслиги лозим. Дезинфектор устани чақирар экансиз ишлов беришга тайёргарлик кўринг: ҳашаротларнинг йиғиладиган жойларига препаратни сепишга тўсқинлик қилувчи барча нарсаларни суриб олиб ташланг, шкафлар ва токчаларни ювиш воситалари билан тозаланг, намланган мато билан хонани тозалаб қўйинг, озиқ-овқатларни ташқарига чиқариб қўйинг.
убить вредителей ташкент
убить насекомых ташкент
дезинфекция от тараканов в квартирах

Сарғиш-қизил тусдаги пруссак-суварак (таракан)

Тошкент шаҳрида суварак (таракан)лардан дезинсекция қилиш

Хоналарни бепул кўриб чиқиш, муаммоли жойларни аниқлаш – айнан ана шу ҳаракатлардандезинсеция жараёни бошланади. Жойни кўриб чиқиш натижасига қараб мутахассис энг яхши натижа берадиган вариантни танлайди.
Бизнинг методикаларимиз зарарланган ҳашаротлар халок бўлишларидан олдин бошқа соғлом ҳашаротларни захарлашига асосланган. Ҳашаротларни йўқ қилиш жараёни бошланиши ва самарали якунланиши учун ҳашаротлар тўпланадиган жойлар – бурчаклар, вентиляция шахталари, мебель ва ҳоказоларга ишлов бериш етарлидир. Ушбуларни бажариш учун мутахассисга тахминан ярим соат вақт керак бўлади.
Хоналарга ишлов беришда унинг ичида инсонлар ёки уй ҳайвонлари бўлмаслиги лозим.
убить насекомых ташкент
уничтожение паразитов в ташкенте
убить тараканов в квартире

Ошхонадаги суварак (таракан)лар

Кейин нима қилиш керак

Барчаси муваффақиятли якунланиши учун уч соат давомида деразаларни очманг. Кейин хонани шамоллатиш керак – оптимал вақт 15 дақиқани ташкил қилади, кейин хонани нам мато билан тозалаш керак. Уни кучли ювиш воситалари билан эмас, балки совун-сода аралашмали эритма билан амалга оширинг, шунда препарат таъсири ювилиб кетмайди.
Барча ҳашаротлар бирданига ҳалок бўлмайди – бунга маълум вақт керак бўлади. Агар уларнинг яна пайдо бўлганини кўрсангиз, такрорий ишлов беришни бепул қилиб берамиз.

Суварак (таракан)лардан тўлиқ қутилиш учун маълум вақт керак

Ҳашаротларни йўқ қилиш учун қўлланиладиган барча моддалар икки асосий гуруҳга бўлинади ва бир-биридан таъсир кучи давомийлиги билан фарқ қилади.
Биринчи гуруҳга бевосита сепилганидан сўнг таъсир кучи бошланадиган ва хонани шамоллатганда тугайдиганлар киради, тўлиқ шамоллатилгач йўқ қилиш жараёни батамом тўхтайди. Натижада ҳашаротларга қарши кураш бевосита сепилган модданинг таъсир доирасига тушган суварак (таракан)лар билан олиб борилади. Пана жойларда қолганлар ва урғочи суварак (таракан) томонидан қўйилган тухумлар зарарсиз қолади.
Иккинчи гуруҳ Европа стандартлари остида бўлиб, препаратлар узоқ вақт таъсир даврига эга. Бизнинг компания айнан уларни ишлатади. Улар ишлов берилган жойлар устида сақланиб қолади, суварак (таракан)ларнинг ҳаётини сезиларли даражада оғирлаштиради, таъсир кучи занжирни эслатади: суварак (таракан)лар заҳарли модда таъсири остида бирданига ҳалок бўлмайди, балки бошқа соғлом суварак (таракан)ларни заҳарлашга улгуради, улар ўз навбатида заҳарли моддани яна бошқаларга тарқатади. Охир-оқибат ҳатто ишлов бериш вақтида тухум ичида бўлган ва кейин чиққанлар ҳам йўқ қилинади.
Тошкент шаҳрида суварак (таракан)ларни йўқ қилиш босқичма-босқич амалга ошади ва бир-икки ҳафта вақт олади, энг натижадор самара учинчи кундаёқ кузатилади.
Бу қуйидагича амалга ошади:
  • Тўғридан-тўғри устига тушиш орқали таъсир қилади.
  • Инларидан чиқарилганлар ҳалок бўлади.
  • Янги, тухумдан чиққанлари ҳалок бўлади.
Ишлов бериладиган объект ёмон ҳолатда ва келгиндилар кўпайиб кетиб, препарат таъсирига ўрганиб бораётган бўлса, такрорий ишлов бериш талаб этилади.
Бу ерда юқумли касалликлар ташувчиларининг бор бўлиши мумкин эмас
Кафе, ресторанлар,озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар – қонунчиликка асосан санитар нормалар ва қоидалар қатъий риоя этиладиган объектлардир. Юқумли касалликларни ташувчиларнинг пайдо бўлиши – ташвишли хабардир, у катта жарималарга олиб келиши мумкин ва шу боис бизга мурожаат қилишга жиддий сабабдир.
Кўпинча юқори намлик ва озиқ-овқат кўп бўладиган жойлар – идишларни ювиш жойлари, омборхоналар, ошхоналарда бу ҳашаротлар шундай тезлик билан кўпаядики, уларни фақат кучли қурол билан енгиш мумкин. Бугун бизда бундай қурол бор.
Дезинсекция сифатли ўтиши учун, бу тадбирни иш соати бўлмаган вақт – кечқурун ёки тунда ўтказишни режалаштиринг. Биз сизнинг вақтингизни кўп олмаймиз, кейинги иш кунингизни суварак (таракан)ларсиз бошлайсиз.
Уларнинг кейинчалик яна пайдо бўлишининг олдини профилактика олади.Биз билан комплекс хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш сизни нафақат суварак (таракан)лардан, балки кемирувчи ва бошқа шу каби муаммолардан ҳам холос этади. Мослашувчан чегирмалар тизими ўзингизга фойдали шартларда шартнома тузишга имкон беради. Ҳамкорликнинг аниқ шартлари ҳақида бизнинг +99893 3866386 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, билиб олишингиз мумкин.
"Bermuda" компаниясига мурожаат қилганингизда, Сиз бутун комплекс хизматга эга бўласиз:
  • Атрофни суварак (таракан)лар манбасини аниқлаш предметига текшириш
  • Хоналарга самарали кучли таъсир қилувчи бироқ инсон учун хавфсиз бўлган препаратлар билан тозалаш
  • Тозаланган хонада суварак (таракан)лар қайта пайдо бўлмаслигига бир йиллик кафолат
  • Такрорий пайдо бўлган ҳолатда бепул такрорий тозалаш
Нима учун биз?
  1. Агар Сиз Тошкент ёки Тошкент вилоятида истиқомат қилсангиз, мутахассисларимиз биринчи қўнғироқ бўйича Сизнинг олдингизга чиқади.
  2. Сиз ишхонангиздан рухсат сўрашингиз ёки қўшнилардан дератизация жамоасини кутиб туришга илтимос қилишингизнинг ҳожати йўқ.
  3. Биз Сизга қулай вақтда етиб борамиз, тозалаш кўп вақт талаб қилмайди, унинг оқибатлари эса изларни қолдирмайди.
Суварак (таракан)ларни Тошкент ёки Тошкент вилоятида йўқ қилиш бўйича буюртмалар бизнинг менежерларимиз томонидан кечаю-кундуз қабул қилинади, чунки тегишли чораларни ўз вақтида кўрмаслик – бу суварак (таракан)лар сони кўпайишига ва Сизнинг хўжалигингиз ва соғлигингизга янада кўпроқ зарар етказилишига имкон яратиш демакдир.
Бундай меҳмонлардан мутлақ қутулмоқчимисиз? Бизга қўнғироқ қилинг. Биз уй тозалиги ва хавфсизлигини сақлашга ёрдам берамиз. Сиз +99893 386 6 386 рақамига хозироқ қонгироқ қилишингиз ва консультация олишингиз мумкин

МИЖОЗЛАРИМИЗ ИЗОҲЛАРИ

НАШИ КЛИЕНТЫ ДОВОЛЬНЫ НАШЕЙ УСЛУГОЙ

БИЛАСИЗМИ?

Бизнинг манзил

Тошкент шахри, Зебо Шамсутдинова кўчаси

Телефон

+998 93 386 6 386

Почта

info@bermuda.uz
2016. BERMUDA.UZ - Дезинфекция маркази.